Сионистлар ва Ғарб қирғин ва геноцидни инсоннинг асосий ҳуқуқлари деб тарғиб қилмоқда
2023-йил 7-октабр воқеаларининг бир йиллиги ва Ғазода фаластинликларга қарши «Исроил» геноциди бошланганида, БМТ мақтаниши мумкин бўлган ҳамма нарсани бир сўз билан ифодалаш мумкин: Қирғинга шериклик.
Гумондорни уриш мумкин эмас
Ўғрилик ёки бошқа жиноят қилишда тахмин ёки гумон қилинаётган кишини калтаклаб, дўқ-пўписа билан қўрқитиш мумкин эмас. Агар шундай қилиниши натижасида ўша киши ўғрилик, ҳад қўлланиладиган жиноят ёки қотиллик қилганини бўйнига олса, унинг бу иқрори қабул қилинмайди ва қўлини кесиш, иқрор бўлган жиноятига яраша жазо бериш мумкин эмас.
Ислом ҳурфикрликни ҳимоя қилади
Ислом таълимоти одамлар ҳаёти ва ҳурфикрлилигини ҳимоя қилади, мусулмонларга бошқа кишига нисбатан ёмон гап айтишни, ғийбат ва туҳмат қилишни, ҳатто нохолис фикрга боришни таъқиқлайди, одамлар ўртасида адоват ва ихтилофларни тўхтатишга буюради. Ислом жисмоний зўравонлик ва ваҳшийликнинг барча кўринишларини ҳам, одамларга нисбатан озгинагина ғоявий босим ўтказишни ҳам бирдай манъ этади. «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди» (Бақара, 256) «Бас (эй Муҳаммад), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос» (Ғошия, 21).
Айбсизлик презумпцияси
Айбсизлик презумпцияси (лотинча praesumptio innocentiae) суд жараёнининг асосий тамойилларидан бири бўлиб, унга кўра шахс содир этилган жиноятда унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суд ҳукми билан кучга кирмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбсизлик презумпциясининг энг муҳим таркибий қисми айбловни исботлаш юки прокурорга юкланишини таъминлашдир.
Ғарб, Ислом ва инсон ҳуқуқлари
Мусулмонлар замонавий дунёнинг икки ёқлама стандартига дуч келдилар, чунки улар жамиятда диний тамойиллар асосида яшашга ва инсон, жамият ва дунё ҳақида бир вақтнинг ўзида сиёсий ва маъмурий ёндашувлари "маърифати" билан мақтанадиган мусулмонларга зулм қилувчи давлатлар қадриятларига муқобил бўлган ғояларни ривожлантиришга ҳаракат қилдилар.
БМТнинг янги раҳбари Хитойни Шинжондаги инсон ҳуқуқлари муаммосини ҳал этишга чақирмоқда
Ҳисоботлар, текширувлар ва фош қилувчи материалларда Хитойнинг нотинч ғарбий минтақасида кенг тарқалган қийноқлар, ўзбошимча ҳибслар ҳамда мусулмонларнинг диний ва репродуктив ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида батафсил маълумот берилган.
Жаҳон чемпионати жаҳон можароларини кучайтиради: спорт ҳаммани бир-биридан ажратмоқда
Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати шуни кўрсатадики, спорт форумлари маданий экспансия ва бутун бошли халқларни ҳақорат қилиш майдончасига айланмоқда.
Франция мактабда ҳижобни тақиқлаб, инсон ҳуқуқларини бузди: БМТ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўмитаси Франция ҳижобли мусулмон аёлнинг мамлакатдаги мактабга боришини тақиқлагани билан халқаро ҳуқуқ шартномасини бузган деб қарор қилди.
Шахс дахлсизлиги ҳаққи
Инсон ўзининг шахсий ишларида эркин бўлиши, унинг хусусий ишларига биров ноҳақдан аралашмаслиги, шахсининг ҳақорат қилинмаслигига, шунингдек унинг оилавий ишларида, яшаш жойида, шахсий алоқаларида дахлсиз бўлиши улкан инсоний ҳуқуқларидир. Шахси ноҳақдан бўҳтонга учраган ёки камситилган, ҳақорат қилинган одам, оилавий ишларида ташқаридан ноҳақ аралашувга дучор бўлган, маскани дахлсиз бўлмаган, сир сақланиши лозим бўлган гап сўзлари, хат-хабарлари ва бошҳа муомалалари дахлсиз бўлмаган одам, инсоний ҳуқуқлари поймол қилинаётган ҳисобланади.
Тенг ҳуқуқлик
Инсон ҳуқуқларига оид барча ҳужжатлардаги бош масалалардан бири инсонлар ўзларининг ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий қараши, асли ватани, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқа омилларга қарамай тенг ҳуқуқлик эканликларидир.